АсосийJamiyat

Жиззахда қулаган "дом" бўйича вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдорларига жиноят иши очилди

'Жиззахда қулаган "дом" бўйича вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдорларига жиноят иши очилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик кўчасида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли  қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика махсус комиссияси тузилиб, Бош прокуратура томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган эди. 

Айни райтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши   қўзғатилди.  

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Жиззахда қулаган бинонинг ёнидагиси ҳам омонат тургани маълум бўлди (видео)

    Бошқа янгиликлар