my5
Sevimli

Телеграм ярим миллиардлик "довон"дан ўтди

HI-TECH 13.01.2021, 13:50
Теглар: Telegram
Телеграм ярим миллиардлик "довон"дан ўтди

Охирги 72 соат ичида Телеграм фойдаланувчилари сони 25 миллионга кўпайган ва умумий ҳисобда 500 миллион нафарга етган. Бу ҳақда мессенгер асосчиси Павел Дуров ўзининг телеграм каналида хабар берди.

“Ярим миллиард фаол фойдаланувчига эга ва ўсишни жадаллаштирган Телеграм шахсий ҳаёт ва хавфсизликка содиқ алоқа платформасини излаётганлар учун энг катта бошпана бўлди. Биз бу масъулиятни жуда жиддий қабул қиламиз. Биз сизни хафа қилмаймиз”, дейди Павел Дуров.

Телеграмга қўшилган янги фойдаланувчилар орасида бутун дунё аҳолиси вакиллари бор. Хусусан, 38% Осиё, 27% Европа, 21% Лотин Aмерикаси ва бошқа ҳудудлардан.

“Кунлик 1,5 миллион янги фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган. Бу эса аввалги барча рекордларни ортда қолдирди”, дейди Дуров.

Шарҳлар

​CLICK тўловларини Telegram орқали амалга ошириш хизмати жорий этилди

01.06.2017, 11:15

CLICK компанияси ўз фойдаланувчиларига Telegram иловасида тўловларни амалга ошириш имкони жорий қилинганини маълум қилди.Ушбу илованинг оммабоплигини инобатга олган ҳолда CLICK компанияси ўз фойдаланувчилари учун махсус...
​Telegram’да миш-миш: “Ҳиндистондан келиб қолган ҳашарот қўлни илма-тешик қиляпти(Видео)

16.05.2017, 17:04

Telegram’даги оммабоп гуруҳларда гўёки хорижий бир мамлакатдан Ўзбекистонга «сирли ҳашарот» келиб қолгани, уни ушлаб олган болаларнинг қўли илма-тешик бўлиб қолаётгани ҳақида миш-мишлар ҳали тарқалмоқда. «Эҳтиёт...
Telegram`нинг янги талқинида жўнатилган хабарни олиб ташлаш имкони пайдо бўлди

05.01.2017, 11:34

Telegram мессенжерининг янги талқинида жўнатилган ва суҳбатдош томондан ўқилган хабарни ўчириб ташлаш имконияти пайдо бўлди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри. Агар сиз 3.16 талқинидан фойдалансангиз,...
«Келгин, ёр, «телеграм»лашмайлик!»

14.12.2016, 17:03

Замонасига ҳам ҳайрон қоласан киши. Кечагина «agent»им бор десангиз, сизга кўзларини катта-катта очиб қарайдиган одамлар бугун «телеграм»да қўним топган. Ишонмайсизми, сиз ҳам бир кириб кўринг....