my5
Sevimli

20 кундан бери қидирилаётган Катта Фарғона каналига чўкиб кетган ўсмир юзасидан прокуратура баёнот берди

ЖАМИЯТ 13.01.2021, 17:51
20 кундан бери қидирилаётган Катта Фарғона каналига чўкиб кетган ўсмир юзасидан прокуратура баёнот берди

Маълумки, 20 кундан буён ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.

Вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда, дейилади расмий хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84