АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда инсултни дастлабки 4 соатда аниқловчи лойиҳа ишга тушади

'Ўзбекистонда  инсултни дастлабки 4 соатда аниқловчи лойиҳа ишга тушади'ning rasmi

2021 йил 13 январда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қозоғистоннинг  «Cerebra.ai Ltd.» компанияси билан соғлиқни сақлашни рақамлаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшадиган Меморандум имзолади. Ҳамкорликдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Инсультни дастлабки 4 соатда сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усулини жорий этиш дея хабар бермоқда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

«Беморга ўз вақтида даво белгилаш мазкур лойиҳани жорий этишнинг натижаси саналади. Бу ўз ўрнида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган энг оддий функцияларни, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш хавфини пасайтиради, ҳамда инсультни бошидан кечирган инсонни тезда тўлақонли ҳаётга қайтариш имконини беради», — деб таъкидлади Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

Хабарда айтилишича, томонлар ўртасида ишемик ва геморрагик инсультларни автоматлаштирилган ҳолда ташҳислаш бўйича «Церебра» тизимини жорий этиш кўзда тутилган.  

«Церебра» платформасига жорий этилган сунъий интеллект даволаш муассасаларида ўрнатилган компьютер томографияси билан интеграциялашганидан кейин инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш имконини беради.

Меморандумни имзолаш пайтида томонлар яқин икки ҳафта ичида Миллий палата мутахассислари томонидан Олма-ота шаҳрининг 7-сонли шаҳар шифохонасида ноёб «Церебра» тизимининг ишлашини таҳлил қилинишига келишиб олдилар.

Бошқа янгиликлар