АсосийJamiyat

Олий Мажлис депутати жинсий қувватни кучайтирувчи "дори" воситасини реклама қилмоқда

'Олий Мажлис депутати жинсий қувватни кучайтирувчи "дори" воситасини реклама қилмоқда'ning rasmi

rost24.uz Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Жиззах вилояти 37-Шароф Рашидов сайлов округидан депутатликка сайланган депутат Урал Ўразбоевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини таҳлил қилган. 

Кузатувларга кўра, депутат Урал Ўразбоев фейсбук ва телеграм ижтимоий тармоқларида ўз саҳифаларига эга. Фейсбукда 590 нафар ўқувчиси бор. Фейсбукдаги саҳифасига асосан яқинларининг туғилган куни ва одатий тадбирлар ҳақида постларни жойлаб боради.Телеграмдаги расмий саҳифасида эса айни пайтга келиб 199 нафар аъзоси бор.

"Назаримизда депутатни ижтимоий тармоқларда фаол деб бўлмайди. Мавжуд содир бўлган бирор бир воқеиликка ёки жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришларга нисбатан ўз фикр ва қарашларини, мулоҳазали муносабатларини деярли учратмайсиз.

Бугунги кунда сайловчилар билан мулоқот қилишда энг оммавийлашган телеграмдаги саҳифасини кузатсангиз ҳам асосан расмий тадбирларнинг кўчирмаси ҳамда айрим шахсий суратлар жойланган. Шунингдек, депутатнинг каналида жинсий қувватни оширувчи, таркибида эркаклар танаси учун фойдали бўлган жинсий фаолиятга, даволовчи таъсир кўрсатади, дея ЖЕНШЕНни кўп бора тарғиб қилиб келаётганини кўриш мумкин халос", дейлади ахборот сайти таҳлилида.

    Бошқа янгиликлар