АсосийDunyo

Байденнинг маслаҳатчиси Навальнийни зудлик билан озод қилишни талаб қилди, унга жавобан Захарова...

'Байденнинг маслаҳатчиси Навальнийни зудлик билан озод қилишни талаб қилди, унга жавобан Захарова...'ning rasmi

Россия ҳукумати Шереметевода ҳибсга олинган сиёсатчи Алексей Навалнийни зудлик билан озод қилиши керак, деди АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан

«Навалтний зудлик билан озод этилиши ва унинг ҳаётига қилинган даҳшатли уриниш учун айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак. Кремлнинг Навальнийга ҳужумлари нафақат инсон ҳуқуқларини бузиш, балки уларнинг овози эшитилишини истаган Россия халқини ҳақорат қилишдир ”, - деб ёзди у Твиттерда. 

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Салливаннинг баёнотига жавобан чет эллик сиёсатчиларга халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишни ва ўз мамлакатлари муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берди.

"Мен жаноб Салливанга айтмоқчи бўлган нарсаларим: халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилинг, суверен давлатларнинг миллий қонунчилигига тажовуз қилманг ва ўз мамлакатингиздаги муаммолар билан шуғулланинг", деб ёзган у Фасебоокда.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг мухолифи ҳисобланувчи Алексей Навальний 2020 йил 20 август куни кучли заҳарланиш ташхиси билан Сибирда касалхонага ётқизилган. У даволаниш учун 22 август куни Германияга олиб кетилган эди. 

    Бошқа янгиликлар