Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Самарқанд вилояти прокуратураси Ахборот хизмати.
Самарқанддаги МТМ мудираси Роҳатой Аҳророва «Замон» кўрсатувига берган интервьюсида боланинг ҳақоратли сўзларни айтганини маълум қилди.
«Қизиққонлик қилдим. Билмаган тарзда амалга оширдим. Жуда ҳам жаҳлим чиқди. Чунки гуруҳда 30 га яқин бола бор эди. Тўғри уруш мумкин эмас, лекин болани бунақа даражагача етиб боргунча қараб ўтирсак, боланинг келажаги нима бўлади?» — деди у.
13.02.2021, 15:00
Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада дамасчилар ва таксичилар уришиб кетди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалган эди. Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга...13.02.2021, 14:40
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида...10.02.2021, 12:07
7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди,...10.02.2021, 08:54
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Бўка туманида "Спарк" автомобили уриб юборган қизалоқнинг онаси ушбу ҳолатга ҳеч ким эътибор қаратмаётганини айтиб, видеомурожаат йўллади.Ҳолатга ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.Маълум...