my5
Sevimli

Ҳафта охирида баҳорий илиқ ҳаво ўрнини қишки совуқ эгаллайди

ЖАМИЯТ 18.01.2021, 15:56
Ҳафта охирида баҳорий илиқ ҳаво ўрнини қишки совуқ эгаллайди

Синоптикларнинг маълум қилишларича,  бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат рсепубликанинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати  8-10 даражага юқори ва 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.

22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир, у мамлакатимиз ҳудудларига қор ва манфий қийматли ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даражасовуқ 3 даражаилиқни ташкил этади.

23 январда антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даражасовуқ 3 даражаилиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.

Шарҳлар