my5
Sevimli

Андижонда вояга етмаган қизнинг ўз отаси томонидан зўрланиб келингани юзасидан текширув бошланди

ЖАМИЯТ 19.01.2021, 17:34
Андижонда вояга етмаган қизнинг ўз отаси томонидан зўрланиб келингани юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган эди. Унда ота қизини 9-синфдалигидан бери зўрлаб келаётганлиги айтилган.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Шунингдек, видеоёзувдаги қиз юқоридаги ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10490.65
USD 12.79
12513.25
EUR -93.71
140.52
RUB -1.32