Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
Бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф. Ва у мазкур чекка тумандан бошланаётгани бежиз эмас.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Давлатимиз раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди. Қисқа муддатда зарур ишлар бажарилиб, ҳаёт ўз маромига қайтди.
Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди.
Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.
Айни пайтда давлат раҳбари шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.
28.02.2021, 10:08
Қурилиш вазирлиги ва қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси Бухоро вилоятида қурилаётган бинолар ҳолатини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри И.Каримов (Мустақиллик) кўчаси...27.02.2021, 00:21
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектрда хотин-қизларни уй билан таъминлаш масалалари ҳам кўрилди. Йиғилиш давомида вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган...26.02.2021, 23:47
Бугун, 2021 йил 26 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида олий маълумотли бўлиш истагида бўлган, қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан...26.02.2021, 17:29
Бугун, 26 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот...