my5
Sevimli

Ўзбекистон вилоятларидан бирида кучли шамол оқими сабаб фуқаролардан уйдан чиқмаслик сўралмоқда

ЖАМИЯТ 22.01.2021, 10:44
Ўзбекистон вилоятларидан бирида кучли шамол оқими сабаб фуқаролардан уйдан чиқмаслик сўралмоқда

Фарғона вилояти ИИБ Фарғонада кучли шамол оқими кузатилаётгани сабаб фуқаролардан уйдан чиқмасликни сўради.

Ҳурматли фуқаролар, айни дамда вилоятимизда об-ҳавонинг ноқулайлиги, кучли шамол оқими вужудга келганлиги сабабли ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асраш учун ташқарига чиқмасдан уйингизда қолишингизни сўраймиз.

Кекса дарахтлар ва нобоп қурилмалар, бино ва иншоотлар ёнида турманг. Автомашинангизни ва қимматбаҳо буюмларингизни ана шундай жойларда қолдирманг.

Акс ҳолда, шамол туфайли буюмларингизга ва ўзингизга жиддий зарар етиши мумкин.  

Огоҳ бўлинг, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° дымка
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22