my5
Sevimli

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

ЖАМИЯТ 22.01.2021, 14:40
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Коллеж
Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида янги қарор лойиҳасини икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, янги қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансида бўлган коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига  ўтказилади.

“Коллежлар мономарказ бўлади. Коллеж директорлари Меҳнат бўлимларига раҳбар бўлади”, - деди давлат раҳбари.

Бу билан йиллар давомида коллежларда фойдаланилмай ётган асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар ишга тушади. Ушбу мономарказларда нафақат ёшлар, балки, касб-ҳунар ўрганиш истагидагилар ўқиш имкониятига эга бўлишади. Ўқиш харажатлари учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 14 млрд. сўм маблағ ажратилади.

“Чет элга кетаётганлар тил ўргансин, касб ўргансин. Шунда борган жойида кўпроқ пул топади. Агар ҳозир Россияда ишлаётганлар ўртача 480 доллар ишлаб топаётган бўлса, касб ва тил ўганиб, 500 доллар эмас, икки баравар кўп уйига пул юбориши мумкин”, - деди президент.

Шарҳлар

Президент: отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

27.02.2021, 00:21

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектрда хотин-қизларни уй билан таъминлаш масалалари ҳам кўрилди. Йиғилиш давомида вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган...
Ҳокимият ва олийгоҳлар баъзи тоифа хотин-қизларнинг контракт тўловини тўлаб беради

26.02.2021, 23:47

Бугун, 2021 йил 26 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида олий маълумотли бўлиш истагида бўлган, қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан...
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар

26.02.2021, 17:29

Бугун, 26 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот...
Президент Тошкентдаги собиқ Пушкин хиёбони олдида йўл очиш бўйича топшириқ берди (фото)

24.02.2021, 18:06

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. Пойтахтимизда транспорт...