АсосийJamiyat

Халқ таълими вазири ўринбосари Чортоқда икки хонадан иборат мактаб борлигини тан олди

'Халқ таълими вазири ўринбосари Чортоқда икки хонадан иборат мактаб борлигини тан олди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани, Боғистон қишлоғида жойлашган филиал – мактабнинг ачинарли аҳволи бўйича видео тарқалгани ва Вилоят ХТБнинг бу бўйича изоҳи хабар қилинган эди. Мазкур икки хонадан иборат мактаб филиали ўрнига 330 ўринли янги мактаб биноси қурилади. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев маълум қилди:

«Наманган вилояти Чортоқ тумани Боғистон қишлоғидаги 39-мактабга шахсан Халқ таълими вазири билан бирга бориб, ҳолатни ўрганганмиз. Ҳақиқатан икки хонадан иборат мактаб.

Биз ҳисоб-китоб қилиб, мактаб филиалини ўрнига замонавий-намунавий лойиҳада ишлаб чиқилган 330 ўринли мактаб ва унга қўшимча 12х24 ўлчамли спорт зали қуришни режалаштирганмиз.

Президент қарори билан бу мактаб Инвестиция дастурига киритилди. Ҳозирда мактаб лойиҳаси ишлаб чиқилган. Туман ҳокимлиги томонидан мактаб учун ер ажратиш бўйича қарор ҳам чиққан. Яъни 2 гектар ер ажратилган», деди вазир ўринбосари. 

    Бошқа янгиликлар