Сал аввал санъатни тарк этган Жаҳонгир Отажоновнинг ижтимоий тармоқларда навбатдаги шов-шувли видеоси тарқалди.
Унда собиқ хонанда, Ўзбекистон президентидан уни республиканинг бирор ҳудудига ҳоким этиб тайинлашини сўраган.
"Эшитишимча, айни пайтда ҳудудларда 16 та ёш ҳокимлар иш бошлабди. Мени ҳам ўшалар қаторида 17-си қилиб олсангиз. Майли, менга Ўзбекистоннинг энг шароити оғир бўлган, иқтисоди, маданияти ва маърифати орқада қолган, энг кичик туманни берсангиз ҳам. Мен ўзимга топширилган вазифани уддалай оламан. Халқни рози қиламан. Бироқ бунинг учун менга, мен амалга оширмоқчи бўлган режаларга юқоридан қарши чиқмасликлари учун сиз ўзингиз мени ёнингизга олсангиз..." дея мурожаат қилган Отажонов.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон президентлиги учун ўз номзодини қўйишини маълум қилган эди. Шунингдек, бу борада нияти жиддий эканини айтиб, ўзининг иккинчи мурожаатини эълон қилди.
Мавзуга доир:






