my5
Sevimli

Навоийда 2-гурух ногиронини бўйнига арқон солиб, азоб берган шахс қўлга олинди(фото ва видео)

ЖИНОЯТ 23.01.2021, 16:29
Навоийда 2-гурух ногиронини бўйнига арқон солиб, азоб берган шахс қўлга олинди(фото ва видео)

"Навоий вилояти Навбахор тумани “Янги-йўл” махалласида яшайдиган 2-гурух ногирони Ш.Унинг ақли заифлигидан фойдаланиб бўйнига арқон билан азоб берган” фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2021 йилнинг 23 январь куни “Telegram” тармоғининг “Navoiy kanal” ида "Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Янги-йўл” махалласида яшайдиган 2-гурух ногирони Ш.У ақли заифлигидан фойдаланиб бўйнига арқон билан азоб берган” номли видеолавҳа тарқалган эди.

 

Ушбу видеолавҳани ўрганиш давомида видеолавҳадаги шахс ҳақиқатдан ҳам Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.У эканлиги ҳамда ҳолат 2021 йилнинг 22 январь куни соат 14:00 да Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида содир бўлганлиги маълум бўлди. Мазкур видеолавҳа фуқаро П.К томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида шунчаки ҳазил учун олингани ва дўстларига ташлагани, ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22