my5
Sevimli

Оддий фуқаро лотереядан 1 миллиард доллар ютиб олди

ДУНЁ 23.01.2021, 16:52
Оддий фуқаро лотереядан 1 миллиард доллар ютиб олди

Мичиган штатида сотилган Мега Миллионс чиптаси оддий фуқарога 1 миллиард долларни туҳфа қилди. Бу ҳақда лотерея сайти маълумотига таяниб ТАСС хабар берди.

"1 миллиард долларлик номинал жекпот (нақд 739,6 миллион доллар) Мичиган штатидаги омадли чипта эгасига насиб қилди", - дейилади веб-сайтда.

Ташкилотчилар ушбу соврин лотерея тарихидаги иккинчи энг катта ютуқ эканлигини таъкидладилар. 2018 йилда Жанубий Каролинада сотилган чипта 1,5 миллиард долларлик ютуқ келтирган эди. Associated Press хабарига кўра Мичиган фуқаросининг бу ютуғи AҚШ тарихидаги учинчи энг йирик лотерея совринидир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22