my5
Sevimli

COVID-19'нинг британча штаммида ўлим хавфи 30%га юқори — Борис Жонсон

ДУНЁ 23.01.2021, 17:57
COVID-19'нинг британча штаммида ўлим хавфи 30%га юқори — Борис Жонсон

Буюк Британияда тарқалган коронавируснинг янги мутациясида аввалги вариантларга қараганда ўлим хавфи 30%га кўпроқ. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати хабар бермоқда.

Буюк Британиянинг Бош вазири Борис Жонсон Downing Street-да жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида "янги вариантнинг ўлим даражаси юқорилиги билан боғлиқ бир қанча далиллар мавжуд" деди.

22 январь куни Буюк Британияда янги мутациядаги коронавирус аниқланган одамларнинг 1401 тасида ўлими қайд этилди.

Буюк Британия ҳукуматининг бош илмий маслаҳатчиси Сер Патрик Валланснинг таъкидлашича, у янги вариантнинг нингюқумлилик даражаси ҳам юқори

Валланснинг айтишича, Буюк Британияда ўртача 1000 кексадан 10 нафари эски вариантдан вафот этган бўлса, янги вариант билан касалланган ҳар 1000 кишидан 13 тасида ўлим юзага келмоқда.

Шунингдек, Валланс матбуот анжуманида коронавируснинг британча варианти мавжуд вакциналарга нисбатан анча чидамли эканлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. Бироқ, у Жанубий Aфрика ва Бразилия вариантларининг вакциналарга мойиллиги ҳақида кўпроқ ташвишланаётганини айтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° дымка
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22