my5
Sevimli

1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди

ЖИНОЯТ 24.01.2021, 09:10
Теглар: Божхона
1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди

Давлат божхона қўмитаси Коррупсияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ва Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан сохта ҳужжатлар билан импорт операсияларини амалга оширадиган “тадбиркорлар”нинг божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниши ўз вақтида фош этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Божхона қўмитаси Aхборот хизмати хабар берди.

Фуқаролар Д.Ш. ва Ш.Х.лар Хитойда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWО” русумли автомашинани расмийлаштириш учун Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштиришади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4718-сон қарорига мувофиқ дизел ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашиналарини 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республикамизга импорт қилишда имтиёз қўлланилишини билиб қолган уддабуронлар, 1,8 млрд. сўмлик имтиёзни қўлга киритиш мақсадида автомашиналарни “реекспорт” божхона режимига расмийлаштириб, қинғир режасини амалга ошириш учун мамлакатимиздан қайта олиб чиқиб кетишади.

Орадан 1 ой вақт ўтиб, уддабурон шахслар автомашинадаги газ баллонларини ечиб, автомашинага ёнилғи бакини ўрнатиб, автомашинанинг мотор қисмини эса сиқилган газда эмас балки дизел ёнилғисида ҳаракатланишга вақтинчалик ўзгартириб қайта олиб киришади.

Табиийки ҳужжжатлар ҳам шу йўсинда сохталаштирилади.

Қонунбузарлар жиноий қилмишини яшириш мақсадида автомашиналарнинг сохта ҳужжатларини “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этади.

Расмийлаштирув жараёнида Давлат божхона қўмитасидаги махсус дастурлар ва Ситуасион марказдаги маълумотлар, шунингдек ушбу 2 та юк автомашиналарининг идентификасион белгилари орқали мазкур автомашиналар  илгари юртимиздан реекспорт қилингани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда двигатели дизел ёнилғисида эмас, аслида сиқилган газда ҳаракатланувчи умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилишда сохта ҳужжатлар тайёрлаб бераётган шахслардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу қонунбузар шахсларнинг иш жойлари кўздан кечирилганида товарларнинг сохта йўл юк кузатув ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланиладиган комптер техникалари ҳамда қўшни давлат идораларига тегишли бўлган 10 дан ортиқ муҳр ва штамплар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

“Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди

17.02.2021, 18:02

Кўпчилик талаба-ёшларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 17 февраль кунидан талабалар Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳаракатланишларига рухсат...
Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

10.11.2020, 22:37

Ҳукуматнинг тегишли қарори (30.04.1999 й) билан, божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди.Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади: давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга...
Божхоначилар қарийб 10 млрд.сўмлик “транзит операцияси”га чек қўйишди

26.10.2020, 21:28

Божхоначилар қарийб 10 млрд.сўмлик “транзит операцияси”га чек қўйишди.Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бошқармаси...
Фарғонада сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлар фош этилди

21.12.2019, 11:46

Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Форд  Транзит” русумли  юк...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° облачно с прояснениями
Валюта курси
10487.54
USD -12.49
12692.02
EUR 84.63
142.44
RUB 1.74