АсосийJamiyat

Фаоллаштирилган кўмир (уголь) ҳақида сиз билмаган фактлар

'Фаоллаштирилган кўмир (уголь) ҳақида сиз билмаган  фактлар'ning rasmi

Фаоллаштирилган кўмир (уголь) танани тозалашнинг дунёдаги энг қадимги ва энг машҳур усулларидан биридир. Кўпчилик ушбу препаратни нафақат заҳарланишда ёрдам берадиган, балки вазн йўқотиш ва сочларнинг ўсишига ёрдам берадиган универсал восита деб ҳисоблайди.

1. Бошқа дорилар билан ўзаро алоқаси?

Кўпчилик томонидан яхши кўрилган қора таблеткалар ҳам фойда, ҳам зарар етказиши мумкин. Фаоллаштирилган кўмир баъзи дориларни адсорбсия қилади, масалан антидепрессантлар ва яллиғланишга қарши дориларни, шу сабаб уларни биргаликда ишлатиш тавсия этилмайди.

2. Терини тозалайдими? 

Фаоллашган кўмир терини парвариш қилиш маҳсулотларининг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Унинг афзалликлари адсорбсион ва ғовакли тузилиши билан изоҳланади.

3. Ёмон холестеринни йўқ қилади?

Фаоллаштирилган кўмир ёмон холестерин билан курашишга ва қон томирларини тозалашга ёрдам беради деб ишонилади. Aммо дори қон оқимига кирмайди, демак, принципиал жиҳатдан уни тозалаши мумкин эмас.

4. Озишга ёрдам берадими?

Килограмм йўқотиш учун фаол лаштирилган кўмир курси фойда бермайди. Препарат заҳарланишдан кейин токсинларни ўзлаштириши мумкин (маълум вақт ичида), аммо ёг йўқотиш хусусиятига эга эмас. Вазн йўқотиш учун ортиқча ёғлар ва углеводларни танадан чиқариб ташлаш керак.

    Бошқа янгиликлар