my5
Sevimli

Сирдарёда фуқаролар туман ҳокимининг опаси нега "кам таъминланганлар"га ажратилган уйдан олганлигига изоҳ сўрашмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 24.01.2021, 16:18
Сирдарёда фуқаролар туман ҳокимининг опаси нега "кам таъминланганлар"га ажратилган уйдан олганлигига изоҳ сўрашмоқда (видео)

Видеода фуқароларнинг ушбу мурожаатига Сирдарё вилояти Оқолтин ҳокими Дилмурод Фозилов 10-совхозда яшаган опаси бошқа жойдан, "кам таъминланганлар"га ажратилган уйдан олганлигини тан олган. 

Блогер Зафаржон Солижонов ушбу ҳолатга қуйдагича муносабат билдирган.

Агар ҳокимнинг опаси Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган тартибда, навбатда туриб олган бўлса, гап бўлиши мумкин эмас. Бунга эътирозим йўқ.

Агар қонун талабларига зид ҳаракат қилган бўлса, ҳокимни тинч қўйинг, илтимос. Шунча ухламасдан ишлаб, бекорчи мажлисларни қилиб, демагог бўлиш осонми? Ҳокимлик вақтида қариндошларига яхшилик қилиб олмаса, кейин қачон қилади? Ахир бу тайёр бахт қушику. Ҳоким бўлишнинг ўзи фалон пул, тфу, узр, фалон машаққат. Нега бу даражада ҳасадгўй бўлиб кетяпмиз, халқ хизматкорларига нисбатан?

Яна улар ўзимизнинг "шунча йил амалда ўтирибдику, опасини аҳволини қара, ёрдам бермабди, садқаи одам кет, пасткаш" деган гапимизга тайёрланяптику!

Шарҳлар