АсосийSiyosat

Нега ҳокимлар ўрнига ёш йигит-қизлар қўйилмоқда? Президент бу саволга ҳам тўхталиб ўтди

'Нега ҳокимлар ўрнига ёш йигит-қизлар қўйилмоқда? Президент бу саволга ҳам тўхталиб ўтди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши сессиясида қилган нутқи давомида республиканинг баъзи туманлари ҳокимларининг ўрнига ёш йигит-қизларнинг вақтинчалик қўйилаётгани сабабига ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақида сессияда иштирок этган “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.

Ҳокимлар хозир даволанишда. Ўрнига ёш йигит-қизларни қўйиб кетишган. Ёшлар бошқарув жараёнларига информацион технологияларни жорий қилиб, ҳокимларнинг фаолиятига баҳо беришади. Улар қандай ишлаяпти, қанча вақти самарали ва бесамар кетяпти, шуни ҳисоб-китоб қилишади. Ёшларни ҳам қўрқмасдан ҳоким қилиб қўяман. Мана, аёлларни қўйяпмиз, яхши ишлаяпти-ку?” – деди президент.

Мавзуга оид:

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

Агар аҳвол яхши бўлганда, мен Бухорога келмасдим —  Президент

    Бошқа янгиликлар