АсосийJamiyat

Янгийўлда 1-синф қизчасини олиб кетмоқчи бўлган шахсни сотувчи тўхтатиб қолган. Одам ўғрисига жиноят иши қўзғатилди

'Янгийўлда 1-синф қизчасини олиб кетмоқчи бўлган шахсни сотувчи тўхтатиб қолган. Одам ўғрисига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 29 январь куни соат тахминан 12:10 ларда номаълум шахс Янгийўл шаҳри Самарқанд кўчасида жойлашган 10-сонли ўрта таълим мактаби олдидан ўтиб кетаётганида мазкур мактабнинг 1-синф ўқувчиси 2013 йилда туғилган вояга етмаган “С”га “отанга олиб бораман ва бозордан ширинлик (шоколад) олиб бераман, онанг айтди” деб уни алдаш йўли билан олиб кетмоқчи бўлган. 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, номаълум шахс қизча билан Самарқанд кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ушбу кўчанинг темир йўл вокзали олдидан ўтиб келаётганида, уларни ушбу кўчада кабоб тайёрлаб сотувчи Абдулазиз О. кўриб қолганлиги сабабли номаълум шахс “С” ва унинг сумкасини ташлаб, ҳодиса жойидан яширинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 03.02.2021 йилда Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а” банди (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар