АсосийJamiyat

“Жиноятчиларни исми, отасини исми билан телевидениеда фош этиш керак” - Президент

'“Жиноятчиларни исми, отасини исми билан телевидениеда фош этиш керак” - Президент'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу йиғилишда иштирок этаётган “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловга кўра,  йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ички тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар қилиш кераклиригига тўхталиб ўтди.  

“Забардаст ички ишлар ходимларининг ойлигини ҳам ошириш, шароит ҳам яратиш чорасини кўрамиз”, - деди Президент.

Шунингдек, Фарғона тажрибаси сифатида давлат раҳбари жиноятчилик билан курашиш ва олдини олишда унинг тарбиявий аҳамиятига ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғи Дониёр Тошхўжаевга шундай топшириқ берди:  

“Жиноятчиларни номи билан, отасини исми билан 15 кунда бир мартта телеведение, газетада фош этиш керак. Биз жиноятчиларни суд қиламиз, лекин оммага ошкор қилмаймиз. Фарғона тажрибаси сифатида шу ишларни амалга оширасан!”, - деди давлат раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар