Долзарб мавзулар Абитуриент

Samsung Galaxy S7`нинг илк суратлари эълон қилинди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 09.02.2016, 14:56

Интернет тармоғида Samsung Galaxy S7 смартфонининг илк суратлари пайдо бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Тахмин қилинишича, суратларда Galaxy S7 смартфонининг олд қисми ва Galaxy S7 Edge смартфонининг орқа қисми тасвирланган.

Янги смартфонларнинг расмий тақдимот маросими 2016 йилнинг 21 февраль санасида ўтказилади.

Суратлардан маълум бўлишича, қурилманинг орқа қисми Galaxy S6`ники каби шишадан эмас, пластикдан ишланган.

Шунингдек, янги авлод смартфони аввалгисига нисбатан анча ингичкалашганини ҳам кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрига кўра, смартфонларнинг ингичкалашгани уларга “арзон” ташқи кўриниш берган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии