АсосийJamiyat

Энди ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади

'Энди ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади'ning rasmi

Президент Фармонига биноан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Бунда, туристик (меҳмонхона) йиғим ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қўшимча маҳаллий авиарейслар йўлга қўйилгани маълум қилинди. Шунингдек, ушбу Фармон билан байрамлар арафасида дам олиш кунлари 3 кун этиб белгилангани ва айрим давлат фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз режим жорий этилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар