АсосийDunyo

Туркияда карантин чекловлари март ойидан юмшатилади — Эрдўған

'Туркияда карантин чекловлари март ойидан юмшатилади — Эрдўған'ning rasmi

Туркияда коронавирусга нисбатан чеклов чоралари март ойидан бошлаб, эпидемиологик вазиятга қараб, босқичма-босқич юмшатилади, деди Туркия президенти Тоййиб Эрдўған. Бу ҳақда Риа Новости ёзмоқда. 

Туркияда иш кунлари соат 21:00 дан 5.00 гача, жума куни соат 21:00 дан душанба соат 5.00 гача комендантлик соати мавжуд. Бундан ташқари, Туркияда ҳамма жойда ниқоб режимини ва ижтимоий масофани сақлаш зарур. Ресторанлар, кафелар, тунги клублар ва бошқа кўнгилочар муассасалар ёпиқ.

"Коронавирусга қарши курашнинг динамикаси ва ютуқларимизга асосланиб, март ойининг бошида биз чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни бошлаймиз. Биз минтақаларни тўртта тоифага ажратамиз - юқори хавфли, ўртача, ўрта ва паст. Ушбу гуруҳлар алоҳида ажратилиши керак. Шунга кўра, бир вилоятлардаги ҳолатдан келиб чиқиб, дам олиш кунлари комендантлик соатини бекор қилиб борамиз", - деди Эрдўған Aнқарада журналистларга.

Унинг қўшимча қилишича, яқин кунларда ресторан, кафе ва бошқа овқатланиш масканларини очиш бўйича йўл харитаси жамоатчиликка маълум қилинади.

Унинг сўзларига кўра, Туркияда аллақачон 5,5 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланган.

Мавзуга доир:

"Шунчалик ҳам бўлиши мумкинми?" Дунё андоза олиши мумкин бўлган Туркияда нималар ҳайратланарли?

    Бошқа янгиликлар