Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.
Халқ вакилининг айтишича, депутатлик сўровида Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятидан қуйидаги масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериши сўралган:
1. ДСҚ томонидан 396 та шубҳали солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик қилган (товар ёки хизмат олган) тадбиркорлик субъектларига солиқ қарзи ҳамда солиқ қарзини вақтида тўлаш ҳақидаги талабномаларни юборилишида қонунчилик хужжатларига риоя этилганлиги;
2. талабнома юборилган тадбиркорлик субъектлари томонидан 396 та шубҳали солиқ тўловчилар билан товарларни (хизматларни) олиш бўйича тузилган битимлар қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг оқибатларини қўллаш юзасидан норозилиги маълум қилинганига қарамай, битим қалбакилигининг оқибатларини қўллаш бўйича суд қарорисиз солиқ оранлари томонидан талабномада кўрсатилган солиқ қарздорлигини тадбиркорлар розилигисиз уларнинг ҳисоб рақамларидан ечиб олинганлиги ёки маблағ етарли бўлмаган ҳолатларда инкассо ўрнатилганлиги ҳолатларини қонунчилик хужжатларига мувофиқлиги;
3. давлат солиқ қўмитаси томонидан шубҳали солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган 396 та солиқ тўловчидан давлат бюджетига тўланмаган 1 триллион сўмга яқин ҚҚС қарздорлигини ундириш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича амалга оширилган ишлар;
4.“шубҳали солиқ тўловчилар”ни аниқлаш механизмини жорий этиш ортидан ДСҚ ва ўнг минга яқин тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган мураккаб вазиятни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларлар тўғрисида маълумотлар.
P.S. Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунининг 15-моддасига асосан депутатлик сўровига 10 кун муддатда ёзма жавоб берилиши керак. Сўров натижалари бўйича жавоб олингач маълум қилинади.
Сал аввал Давлат солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҚҚС можароси сенаторлар томонидан назоратга олинганлиги хабар қилинган эди.