АсосийJamiyat

Президент Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берди

'Президент Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтаётган сессияда давлат раҳбари Уйчи туманининг барча секторлар раҳбарлари: туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ва солиқ инспекцияси раҳбарларини ишдан олиш бўйича топшириқ берди.

Бунга сабаб сифатида улар маҳаллабай ишлашда йўлга қўйган хато ва камчиликлари, ислоҳотларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўйишгани кўрсатиб ўтилди.

Мен Уйчи халқи олдида виждонимни тоза қилиб кетишим керак”, - деди Президент. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал таҳририятимизга келган мурожаат ортидан 2 ой ўтибдики, Уйчи тумандаги 39-сон мактабгача таълим ташкилотининг аҳволини яхшилаш бўйича туман ҳокими ваъдаси  бажарилмаётгани ҳақида хабар қилган эдик

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар