my5
Sevimli

Азиз Абдуҳакимов Наманган вилоятидаги спорт объектларини кўздан кечирди

СПОРТ 19.02.2021, 15:10
Азиз Абдуҳакимов Наманган вилоятидаги спорт объектларини кўздан кечирди

Хабарингиз бор, айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрган.

Давлат раҳбари билан бирга ҳукумат аъзолари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам айни вақтда Наманган вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Бугун бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг туризм ва спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси Ботир Нуритдиновлар ҳамроҳлигида Наманган вилоятидаги бир қатор спорт объектлари ҳамда Наманган шаҳрида туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, меҳмонлар Наманган шаҳар Давлатабод туман 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янгидан барпо этилаётган иншооти, Бадминтон маркази, «Навбаҳор» Марказий стадиони ҳамда Наманган вилоят футбол маҳорат мактабининг реконструкция қилиниб, замон талаблари даражасида таъмирланган объекти, қолаверса «Афсоналар водийси боғи» ер майдонидаги масжиднинг қурилиши ва шаҳар марказида барпо этилган велосипед йўлакчалари, умуман «Саломатлик йўлаклари»ни кўздан кечирди.

Шунингдек, Азиз Абдухакимов мавжуд спорт иншоотларининг самарадорлигини ошириш, уларда доимий равишда ёшлар ва маҳалла аҳолиси спорт билан шуғулланишини таъминлаш, «Саломатлик йўлаклари»дан максимал даражада фойдаланиш каби масалаларда ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22