АсосийJamiyat

Хайрулло Бозоров менинг топшириқларимни муҳокама қилиб ўтирмайди, раҳматли Ўктам Барноев ҳам шундай эди — Президент

'Хайрулло Бозоров менинг топшириқларимни муҳокама қилиб ўтирмайди, раҳматли Ўктам Барноев ҳам шундай эди — Президент'ning rasmi

Айни пайтда Наманган вилоят ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида кўрилган энг муҳим масалалардан бири Наманган вилояти ҳокимини тайинлаш ҳақида бўлди, дея хабар қилмоқда сессияда иштирок этаётган “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Давлат раҳбари вилоят ҳокимининг масъулияти ҳақида гапирар экан, бу борада Наманаган вилоятининг аввалги ҳокими Хайрулло Бозоров ва Бухоро вилоятининг марҳум ҳокими Ўктам Барноевни намуна қилиб кўрсатди.

— Хайрулла Бозоровни қўллаб-қувватлашимни сабаби бор: У мен айтган топшириқларни муҳокама қилиб ўтирмасдан бажаради. Наманганда у тадбиркорларнинг ишончига кирди. Ҳокимга ишонди дегани — давлатга ишонди дегани. Раҳматли Барноев ҳам шунақа эди: топшириқларни вақтида, айтилганидек, бажарарди. Бухорони уч йилда кечкин ўзгартирди, бориб кўринглар! Улардек ҳокимлар кам, - деди Президент 

Сессия ишига доир бошқа янгиликлар:

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Давлат раҳбари Тошкентда Президент университети ташкил этилишини маълум қилди

Наманган шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги бугун Президентнинг кўрадиганларига боғлиқ

Президент Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берди

    Бошқа янгиликлар