my5
Sevimli

Вакцинанинг энг яхшисини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз — Шавкат Мирзиёев(видео)

СИЁСАТ 20.02.2021, 14:39
Вакцинанинг энг яхшисини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз — Шавкат Мирзиёев(видео)

Ўзбекистонда Европа, Хитой ва Россия билан коронавирусга қарши вакцина етказиб бериш борасида музокаралар олиб боряпти. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Эмлаш тўғрисида кўп гапириляпти. Биз Европа, Хитой ва Россиядаги ҳамкорларимиз билан вакцина бўйича кўп ишлаяпмиз. Албатта, олиб келамиз. Эмлаш чораларини кўряпмиз. Бу ишни шошилиб қилиш мумкин эмас. Мен ўзим қайси вакцина энг маъқули экан деб ҳар ҳафтада 2-3 кун ўтираман.

Мурожаатномада айтилганидек бу масала учун 3 трлн пулни захира қилиб қўйдик. Вакцинанинг энг маъқулини топамиз. Халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз. Етти марта эмас, ўн марта ўлчаб, бир марта кесамиз. Халқимизнинг саломатлигини ўйлаш мен учун энг катта масалалардан бири. Синовларни ўтказяпмиз, қайси бири маъқул бўлса, пулидан қатъи назар халқимизга керакли миқдорда вакцинани олиб келамиз.

Мавзуга доир:

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10500.03
USD -17.09
12607.39
EUR -54.17
140.70
RUB -1.15