Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг биринчи хос соқчилари бошлиғи бўлган 77 ёшли Жаҳонгир Абиров Биринчи Президент билан боғлиқ хотиралари билан бўлишди.
— 1990 йили май ойи ўрталари эди. Рустам Иноятов менга қўнғироқ қилди ва энди Сурхондарёга ишга кетасан, деди. Боришдан олдин Президент билан кўришишим керак эди. Икки кундан кейин раҳбаримиз телефон қилди. Георгий Крайнов мени Ислом Абдуғаниевичнинг олдига олиб кирди. У эса ўз жамоамизни шакллантиришимизни айтишди.
Мен "Сурхондарёга ким билан борарканман”, деб ўйлаб турсам, аслида Президент қўриқлаш хизматини бошқариш топширилган экан. Умуман кутилмаганда содир бўлган бу тайинлов.Уни қачондан бери билсам, у ҳеч қачон таътилга чиқмаган. Ишга эрта келиб, кеч соат 10 да уйга қайтарди. Халқ билан кўришганда кўпроқ ҳимояламоқчи бўлардик, шунда у ҳаддан зиёд тартиб сақлаяпсан, дерди.
Мен "Ислом Абдуғаниевич, сизни халқ яхши кўради, худо кўрсатмасин, бирор гап бўлса, менинг ишим чатоқ бўлади. Ҳарбий прокурор олиб бориб қамайди. Мен ўз вазифамни бажаряпман. Топшириқ – топшириқ, мен сизга содиқман. Бошингиздан бир тола сочингиз тўкилишини ҳам хоҳламайман", дердим".
Мавзуга доир:
Ислом Каримовнинг биринчи хос соқчиси: "Путин Каримовдан кўп нарсаларни ўрганган. У бундан уялмаган"