Бокс бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби (2017 йил), кўп карра Ўзбекистон чемпиони Гўзал Исматова 25 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси маълум қилди.
Гўзал Исматова 1996 йил 3 январда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Оғир вазн (+81 кг) тоифасида рингга чиққан.
Спортчи 2014-2017 йилларда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.