my5
Sevimli

Тошкентда “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб мақтанган фуқаро ўлдирилди. Сабаби...

ЖАМИЯТ 23.02.2021, 20:17
Тошкентда “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб мақтанган фуқаро ўлдирилди. Сабаби...

18 февраль куни соат 1:00 ларда Яшнобод тумани Катта Қўйлиқ МФЙда қотиллик содир этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, 18 февраль куни соат 19:30 ларда 23 ёшли Ағзамжон Х., Яшнобод тумани Катта Қўйлиқ МФЙда жойлашган “Раимжон ота” кафесида таниши 28 ёшли Бобомурод М., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган ва шериги билан тортишиб қолган. 

Суҳбат давомида Бобомурод М., ўзини “Миллий гвардия ва ИИБ ходими” эканини айтиб, Ағзамжон Х.ни шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб Ағзамжон Х. “сенлар мени 10 суткага қаматгансизлар” деб унга нафрати уйғониб, шу куни соат 1:00 ларда Бобомурод М.,ни Катта Қўйлиқ МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, у ерда танасининг турли жойларига оёқ ва қўллари билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

 Натижада Бобомурод М., олган тан жароҳатларининг оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ағзамжон Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, марҳум Бобомурод М., “Миллий гвардия” ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги, Ағзамжон Х., эса мардикорлик билан шуғулланиб бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли, унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33