my5
Sevimli

Фарғонада аёл эркакни ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видеони тарқатиш билан қўрқитиб, 2 минг АҚШ доллари талаб қилди

ЖАМИЯТ 25.02.2021, 12:49
Фарғонада аёл эркакни ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видеони тарқатиш билан қўрқитиб, 2 минг АҚШ доллари талаб қилди

Фарғона вилоятида ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Миллий гвардия, ИИО ФМБ ва ДХХ масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда МИллий гвардия Ахборот хизмати хабар қилди. 
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.М.дан Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги ҳолати туширилган видео тасвирлар борлигини ва ушбу видео тасвирларни ўчириб ташлашлик учун 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилган. Агарда бу пулларни бермаса видео тасвирларни тарқатиб, яқинларига кўрсатиш орқали шарманда қилишини айтиб қўрқитиб келаётганлиги маълум бўлган.
Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳар Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бири олдида ўзаро келишилгандек “Барно” исмли аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонида олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62