27 февраль кундуз куни Ўзбекистонда ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 0-5° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, баъзида эса ҳаво очиқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 2-4° илиқгача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 🌨баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво совуқ бўлади, 5-10° совуқ.