АсосийSport

Рамоснинг «Реал» билан тузган шартномаси 2023 йилгача узайтирилиши мумкин

'Рамоснинг «Реал» билан тузган шартномаси 2023 йилгача узайтирилиши мумкин'ning rasmi

«Реал» сардори Серхио Рамос кўп эҳтимол билан шартномасини узайтиради, деб ёзади El Espanol. 

Манбага кўра, ҳимоячи мадридликлар билан 2023 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузишга жуда яқин.

Испаниялик футболчининг маоши коронавирус пандемиясидаги инқироз туфайли 10 фоизга қисқаради ва йилига 12 млн еврони ташкил қилади. 

Таъкидланишича, Рамосга «Реал»дан бўлган таклиф ягона бўлиб турибди. Бошқа клублардан аниқ таклиф йўқ. 

Маълумот ўрнида, Рамос «Реал»да 2005 йилдан бери ҳаракат қилади. У бу мавсумда Ла Лигада 14та баҳсда 2та гол урди.

    Бошқа янгиликлар