Ижтимоий тармоқларда “2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Тасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль куни Пастдарғом туманида содир бўлган.
Келишмовчилик, туманнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Х.Д. ҳамда унинг “А.Навоий” МФЙдаги уйида ижарада яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган Б.С.лар ўртасида содир бўлган.
Фуқаро Х. ушбу уйни бошқа бир кишига сотганлиги сабабли, ижарачидан уйдан чиқишини, сўраган. Б. эса ушбу хонадоннинг ижара пулини март ойига қадар тўлаб қўйганлигини, шу сабабли уйдан чиқмаслигини айтган.
Оқибатда жанжал юзага келган. Натижада фуқаро Б. тан жароҳатлари билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига тақдим этилган.
09.04.2021, 23:32
Самарқанд шаҳрида 9 апрель, жума куни «Hyundai Bongo» ва «Malibu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар...09.04.2021, 15:26
Пайариқ туманида сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилишдаги талон-торожлик аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.Маълум бўлишича, H.Q. МЧЖ раҳбари ва бошқалар Уймовут МФЙ ҳудудидаги...07.04.2021, 18:41
Аввалроқ, Самарқандда яйлов йўқлигидан норози халқ қўйларни ҳокимият биноси олдига ҳайдаб келгани ҳақида хабар берган эдик. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Самарқанд вилояти Нуробод тумани...06.04.2021, 14:17
5 апрель куни Пахтачи тумани “Сарой” маҳалласида яшовчи 15-20 нафар фуқаролар шу маҳаллада ўрнатилган трансформатор бузилганлиги сабабли, электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, М-37 йўлининг Пахтачи...