my5
Sevimli

"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 27.02.2021, 20:13
Теглар: Тошкент, ИИББ
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг касалхонада ётганлиги акс этган фотосурат тарқалди. Фотосурат шарҳига “Санъат институти талабаси 5 кундан бери комада”, деб ёзилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12.30 ларда 18 ёшли Мадамин А. ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси 20 ёшли Жахонгир А. ўртасида келиб чиққан можаро, жанжалга айланган. Натижада Мадамин А. қўл жанги усулини қўллаб, иккаласи ерга йиқилган. Йиқилиш жараёнида Жахонгир А. бетон тўсиққа боши билан урилган. Оқибатда у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (“Қасддан оғир тан жароҳати етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мадамин А. жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Тергов давом этмоқда.

Аниқланишича, йигит яна комага тушиб қолган. 

Шарҳлар

Барно 27.02.2021, 20:16
Аллоҳ шифо берсин, илоҳим, омийн
Тошкентда Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи йўл очилди

13.04.2021, 13:41

Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи  (эски Пушкин чорраҳаси) йўл фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. Ушбу йўлда...
Миробод туманида озорбайжонлик эркак бошқарган «Lacetti» ЙТҲга учради

12.04.2021, 18:40

2021 йил 10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод тумани Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) иккита транспорт воситалари: 65 ёшли Озарбайжон Республикаси фуқароси Халик...
Тошкентда газ ходимининг қинғирлиги фош этилди

10.04.2021, 12:38

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Юнусобод тумангаз» бўлими ходими Р.Т. хизмат...
Тошкентдаги “Mir Cinema” олдида безорилик содир қилинди(фото)

07.04.2021, 15:50

  Тошкент шаҳри Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган 17 ёшли Абдулазиз Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33