my5
Sevimli

Бош вазир ўринбосари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида фавқулодда йиғилиш ўтказди. Сабаб...

ЖАМИЯТ 01.03.2021, 16:42
Теглар: Бош вазир ўринбосари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Бош вазир ўринбосари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида фавқулодда йиғилиш ўтказди. Сабаб...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида Тошкент давлат иктисодиёт университетида талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, декан, шунингдек, ёшлар бўйича етакчилари томонидан талабаларнинг яшаш шароитларини таҳлил қилиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги танқид қилинди.

Муҳокама натижасида бир қатор масалалрни амалга ошириш режалаштирилди.

Биринчидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Талабалар яшаш шароити ва харакатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш” юзасидан қўшма қарорини қабул қилиш ва  ҳар бир ҳудудда Ишчи гуруҳ тузиб, ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизимини жорий қилиш;

Иккинчидан, ҳар бир ҳудуд кесимида талабалар турар жойлари ва ижарадаги талабаларнинг яшаш шароити ва турар жойи ҳолатини, айниқса ёнғин ва бошқа техник хавфсизлик талабларига мос келишини тўлиқ танқидий ва таҳлилий ўрганиш;

Учинчидан, олий таълим муассасалари проректорларининг лавозим вазифаларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг талабалар турар жойи ва ижарада яшайдиган талабалар билан ишлаш тизимини яратиш;

Тўртинчидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда ҳар бир талабалар турар жойидаги ёнғин хавфсизлиги ва бошқа техник хавфсизлик масалаларини ўрганиб чиқиш;

Бешинчидан, талабаларга бирламчи ёнғин ва бошқа техник хавфсизлик масалалари бўйича етарли тушунтиришлар бериш;

Олтинчидан, ижарада турадиган талабалар билан гуруҳ мураббийлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла масъуллари томонидан ҳамкорликда олиб бориладиган профилактик тадбирлар қамрови ва сифатини ошириш;

Еттинчидан, вилоят марказларига ёки Тошкент шаҳрига узоқ туманлар ва бошқа вилоятлардан олий таълим муассасасига ўқишга келиб, ижарада турадиган талабаларни вақтинчалик рўйхатга олиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

Саккизинчидан, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, талабалар турар жойларини қуриш юзасидан ишлаб чиқилган манзилли дастурни такомиллаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Талабалар яшаш шароити ва харакатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш” юзасидан қўшма қарорга мувофиқ тузилган Ишчи гуруҳлар жорий йилнинг 1 мартидан ўз фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 2021 йилнинг 28 февраль куни Юнусободда ижарадаги уйдан беш нафар талабанинг мурдаси топилган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33