my5
Sevimli

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди

СПОРТ 02.03.2021, 12:12
ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди

Футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақидаги маълумотни «Дарё» манбаси тасдиқлади.

Манбанинг тасдиқлашича, футзалчи 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга Matiz автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса Matiz, Nexia ва Ticо автомобиллари йўл транспорт ҳодисасини вужудга келтирган. Ушбу тўқнашув оқибатида Тимур Бердиев вафот этган. Tico’да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас

Маълумот учун, Тимур Бердиев 1995 йил таваллуд топган. Унинг футзалдаги фаолияти ҳаваскорлар лигасида бошланган ва «Ардус», «Пахтакор» ва ОКМК футбол клублари сафида тўп сурган. Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг «Фарватер» жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33