my5
Sevimli

Украина президенти коронавирусга қарши эмланди

ДУНЁ 02.03.2021, 21:46
Украина президенти коронавирусга қарши эмланди

Украина президенти Владимир Зеленский коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда унинг Twitter’даги хабарига асосланиб «РБК» маълум қилди.

Зеленский Ҳиндистонда AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган Covishield вакцинаси билан эмланди. Президентнинг сўзларига кўра, у вакцинани «аскарлар билан олд қаторда турадиган бош қўмондон сингари биринчилардан бўлиб» қабул қилди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг ноябрь ойида Владимир Зеленскийда коронавирус аниқланган. Зеленскийнинг ўзи ҳам Facebook’даги саҳифасида COVID-19’га тести ижобий чиққанини тасдиқлаган. Ўшанда президент ўзини яхши ҳис қилаётганини ва ишлашда давом этиб, касалликни енгиб ўтишига ишонишини таъкидлаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33