АсосийJamiyat

Маҳаллаларда талабабай юришлар бошланди

'Маҳаллаларда талабабай юришлар бошланди'ning rasmi

 Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилаётган «Ҳукумат соати»да талабаларни турар жойи билан таъминлаш масаласида чиқиш қилди.

Вазир ўз чиқиши давомида, ишчи гуруҳлар тузилиб, эндиликда маҳаллаларда талабабай юриш бошланганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошқулов ижарада турувчи талабалар ҳам яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилишини қайд этиб ўтди.

Вазирнинг айтишича, у талабалар ётоқхонасига бориб, ўша ердаги бир талаба билан суҳбатлашгани, тунни талабалар ётоқхонасида ўтказганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келган 5 нафар талабанинг жонсиз танаси топилган. Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси ҳам қурилиш объектида йиқилиб вафот этгани хабар қилинган эди.

Мавзуга доир:

Ректорлар нобуд бўлган 5 талабанинг жанозасида қатнашди, марҳумларнинг ота-онасига ёрдам берилди

 

    Бошқа янгиликлар