АсосийJamiyat

Ҳокимларга бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси юклатилди

'Ҳокимларга бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси юклатилди'ning rasmi

Президент бошчилигида бўлиб ўтаётган видеоселекторда жойлардаги барпо этилаётган уй-жойлар нарх-навосининг баландлиги танқидий муҳокама қилинди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири. 

Энг катта масала – бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар буни ичига кирмагани ҳам, рост.Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак”, - деди давлат раҳбари.

Бунда, ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими:

  • ўз ҳудудида қурилиш таннархини ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва метал нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши;
  • икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ “калькуляция”ларни ишлаб чиқиши;
  • вилоят ҳокимлари эса бир ой муддатда уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини инфратузилмага туташ ҳудудлардан ажратиши кераклиги айтилди.

 

Мавзуга доир:

Бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди — Президент икки мансабдорга топшириқ берди

 

    Бошқа янгиликлар