my5
Sevimli

Афғонистонлик 3 журналист аёл отиб ўлдирилди

ДУНЁ 03.03.2021, 21:30
Афғонистонлик 3 журналист аёл отиб ўлдирилди

Aфғонистоннинг Жалолобод шаҳрида уч аёл журналист қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Ҳозирча қотилларнинг шахси номаълум, дея хабар қилди BBC

Расмийларнинг маълум қилишича, шаҳардаги ишчилар содир бўлаётган қотилликлар сабаб қўрқув ва саросимада яшамоқда.

Ўлдирилган журналистлар тахминан 18-20 ёш атрофида бўлгани тахмин қилинмоқда. Улар мактабнинг дубляж бўлимида ишлаган ўрта мактаб битирувчилари эди.

Afghans carry the body of a woman who was killed in Jalalabad, Afghanistan, on March 2.

Афғонистон манбалари маълумотига кўра, аёллар ишдан уйга қайтаётганда ўлдирилган. Яна бир аёл оғир тан жароҳатлари билан касалхонага жойлаштирилган.

Отишма Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган бўлиши мумкин. Аммо толибонлар ҳужумга алоқаси йўқлигини айтмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33