АсосийSiyosat

Уйларнинг бўлажак эгалари қурилиш сифатини назорат қилиш имконига эга бўлишади

'Уйларнинг бўлажак эгалари қурилиш сифатини назорат қилиш имконига эга бўлишади'ning rasmi

Бунақаси олдин бўлмаган! Эндиликда уйнинг бўлажак эгаси ер ажратишдан бошлаб, топширилишига бўлган барча жараёнларда иштирок этишини таъминлайдиган тизим яратилади, дея хабар қилади Даракчи мухбири. Бу ҳақда 3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев  бошчилигида ўтказилган видеоселекторда маълум қилинди. 

“Уй эгаси ҳар куни келиб қурилиш ишларини кўрсин, қурувчига хатоларини кўрсатсин, сифатни ўзи ҳам назорат қилсин. Ҳар бир лойиҳа ипотека веб-порталига жойлаштирилиши ва барча учун очиқ эълон қилиниши, аҳоли фикрини билдириши учун имконият бўлиши керак. Икки ой муддатда бўлажак уй эгаларига лойиҳа планировкаси, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-наво шаклланиши каби масалаларни тушунтириб берадиган тизим яратиш зарур. Уйлар қурилишига салоҳиятли мутахассислар, етарли моддий-техник базага эга, молиявий барқарор пудрат ташкилотларини рейтинг тизими асосида жалб қилиш керак”, - деди давлат раҳбари. 

Бироз аввал фуқароларга якка тартибда уйлар қуриш учун ҳам кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар