АсосийSiyosat

Фуқароларга якка тартибда уйлар қуриш учун ҳам кредитлар ажратилади

'Фуқароларга якка тартибда уйлар қуриш учун ҳам кредитлар ажратилади'ning rasmi

Бу ҳақида 3 март куни бўлиб ўтган Президент видеоселекторида маълум қилинди, дея хабар қилади Даракчи мухбири.


2020-йилги Aндижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструксия қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. 


Бунда кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади. 


Бу тизим асосида кредитлар 2021-йилда ҳар бир вилоятнинг камида 500 тадан хонадонига ажратилади. Президентнинг таъкидлашича, вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади. 


Давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Тимур Ишметовга йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш юзасидан топшириқ берди.

Бироз аввал бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмаслиги, бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик, ипотека кредитлари учун имтиёзли давр ва субсидиялар берилиши ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар