my5
Sevimli

Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан илиқ ва нам ҳаво кириб келмоқда

ЖАМИЯТ 04.03.2021, 07:35
Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан илиқ ва нам ҳаво кириб келмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундуз куни Эрон ҳудудларидан илиқ ва деярли нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ, шимолда 3-8° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33