АсосийJamiyat

"Қамчиқ" довони ҳаракат тўлиқ қайта тикланди

'"Қамчиқ" довони ҳаракат тўлиқ қайта тикланди'ning rasmi

"Қамчиқ" довони йўлида соат 09:30дан бошлаб оралиқ масофани сақлаш мақсадида вақти-вақти билан транспорт воситалари учун ҳаракат очилди.  Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Соат 10:00дан бошлаб ҳаракат тўлиқ қайта тикланади.  

"Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, қор кўчкиси хавфи туфайли "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилган эди.

    Бошқа янгиликлар