my5
Sevimli

Катта Фарғона каналига чўкиб бедарак йўқолган Абдулазиз Абдурасулов топилди

ЖАМИЯТ 05.03.2021, 20:05
Катта Фарғона каналига чўкиб бедарак йўқолган Абдулазиз Абдурасулов топилди

Хабарингиз бор Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган Абдурасулов Абдулазизнинг Катта Фарғона каналида чўкиб кетганлиги ҳақида маълум қилинган эди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида, 2021 йил 5 март куни А.Абдурасуловнинг жасади Катта Фарғона каналининг Тошлоқ тумани, Бесаранг қишлоғидан оқиб ўтган қисмидан топилиб, яқин қариндошлари томонидан таниб олинган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, унинг ўлимига нафас йўлларини сув билан беркилиши оқибатида юзага келган механик асфекция сабаб бўлганлиги аниқланган. Ҳозирда текширув давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33